Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган Санжарбек Раҳмонов бугун навбатдаги жангини ўтказади

  • 3 август, 2018, 11:03
  • 0
  • Бокс

Машҳур боксчи Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжарбек Раҳмонов бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Боксчимизнинг бу сафарги рақиби АҚШлик Маркус Тайлор бўлади. Саккиз раундга мўлжалланган жанг Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall»да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 11та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган (5таси нокаут билан). Битта тўқнашувда эса дуранг қайд этган. Тайлор эса проф рингда 10 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 9тасида ғалаба нашидасини сурган. Битта жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!