Флойд Мэйвезер ишончини оқлаган ўзбек ўғлони бугун рингга кўтарилади

  • 3 август, 2018, 09:41
  • 0
  • Бокс

Невада штатининг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган "Sam's Town Hotel & Gambling Hall"да бугун профессионал бокс бўйича мусобақа ўтказилади.

Мазкур бокс кечасида мамлакатимиз шарафини Санжарбек Раҳмонов (10-0-1) ҳимоя қилади. Санжарбек ушбу кечада америкалик Маркус Тайлорга (9-1-0) қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Раҳмонов профессионал фаолиятини 2015 йил июнь ойида бошлаган бўлиб, Флойд Мэйвезернинг “Mayweather Promotions” промоутерлик компаниясида фаолият юритмоқда. У шу вақтга қадар 11 жанг ўтказган. Унинг ҳисобида 10 ғалаба (5 нокаут) ҳамда 1 дуранг мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!