Фозил Мусаев Япония терма жамоасининг тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жалб қилинган Япониянинг "Жубило Ивата" клуби аъзоси Фозил Мусаев жароҳат, Купер қўлостидаги илк йиғин, бўлажак Осиё Кубоги ва у ердаги рақибларимиз ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Жароҳатим туфайли узоқ муддат футбол ўйнай олмадим. Мураккаб тикланиш жараёнини бошдан кечирдим. Лекин бундай ҳолатлар ҳар бир футболчинингн қисматида бор. Эндиликда ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Клубим таркибида сўнгги учта ўйинда қатнашдим. Иккитасида захирадан майдонга тушган бўлсам, битта ўйинни тўлиқ ўтказдим. Келажакка катта умидлар билан қараяпман.
- Жароҳатим туфайли узоқ муддат футбол ўйнай олмадим. Мураккаб тикланиш жараёнини бошдан кечирдим. Лекин бундай ҳолатлар ҳар бир футболчинингн қисматида бор. Эндиликда ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Клубим таркибида сўнгги учта ўйинда қатнашдим. Иккитасида захирадан майдонга тушган бўлсам, битта ўйинни тўлиқ ўтказдим. Келажакка катта умидлар билан қараяпман.
Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг йиғинига илк бор таклиф олдим. Бор куч ва маҳоратимни намойиш қилиб, мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқчиман. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси ва ўйин услуби бор. Йиғин давомида Купер мендан нима талаб қилаётганини англаб, унинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилмоқчиман.
Миллий терма жамоамизда энг кучли чизиқ айнан мен тўп сурадиган ярим ҳимоя чизиғи. Бу чизиқда рақобат жуда кучли. Аммо мен рақобатдан чўчимайман. Рақобатнинг бўлгани яхши. Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси учун бу фойдали. Қолаверса, футболчилар ҳам ўз устиларида кўпроқ ишлашларига тўғри келади.
Ҳозирда бутун дунёда, шу жумладан, Осиёда ҳам барча терма жамоалар кучайишган. Аввалгидек, осонликча мағлуб этса бўладиган жамоалар қолмаган. Бирлашган Араб Амирликларидаги бўлажак Осиё Кубогига барча катта мақсадлар билан тайёргарлик кўряпти. Ғолиблик учун қаттиқ кураш кечади. Агар астойидил меҳнат қилиб, яхши тайёргарлик кўрсак, менинг фикримча, Осиё Кубогида муваффақият қозона оламиз. Бунинг учун бизда барча нарса бор. Фақат мураббийнинг ақлли тактикаларидан ташқари, футболчиларнинг ўзида ҳам иштиёқ юқори бўлиши керак. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ғалаба учун борларини бериб ўйнашлари зарур. Акс ҳолда, мураббий қанчалик кучли бўлмасин, натижага эришиш қийин.
Осиё Кубогидаги гуруҳимиз анча кучли. Япония бутун мусобақанинг фаворити ҳисобланади. Мен Япониядалигимда уларнинг тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдим. Айтиш керакки, ўз тарихларида 5-марта Осиё Кубогини қўлга киритишга астойидил ҳаракат қилишмоқда. Япония терма жамоаси бош мураббийининг интервьюсини ҳам кўрдим. Бутун фикру хаёли БААдаги мусобақада ғалаба қозонишга қаратилган. Шундай бўлса-да, биз уларга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман. Агар биргаликда бир мақсад йўлида бирлашсак, албатта натижага эришамиз, - деди Фозил Мусаев.
Фикрлар