"Фулхэм" қишда Бакайокони ижарага олмоқчи
Лондоннинг "Фулхэм" клуби ҳамшаҳари "Челси" хавбеки Тьемуэ Бакайоконинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра АПЛ вакили 24 ёшли франциялик футболчини қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Улар Бакайокони мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштиришмоқда.
Бироқ, бунинг учун дастлаб Бакайокони ёзда бир мавсумга ижарага олган “Милан” уни қишда “Челси”га қайтариши керак. Бундан аввал берилган хабарларда “россонерилар”га ушбу футболчи маъқул келмагани ва тез орада уни “Стемфорд Бриж”га қайтариб юборишлари ҳақида маълум қилинган эди.
Маълумот учун, Бакайоко жорий мавсум “Милан” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар