Футбол академиялари диетологлари иштирокида семинар ўтказилади

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 мартдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3610-сонли қарорига асосан юртимизда 14 та Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда 1 та Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил қилинган эди. 

Ушбу академияларда таълим олаётган футболчиларнинг сифатли таълим олишлари, уларга керакли барча шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёш футболчиларнинг тўғри овқатланиши улар организмининг тўғри ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун академияларда махсус диетолог лавозими ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда улар болалар учун тайёрланаётган таомларни назорат қилиб боришмоқда.

Академияларда фаолият олиб бораётган диетологларнинг малакасини ошириш мақсадида 29-30 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида ўқув-семинар курслари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. Бу семинарни ўтказиш учун малакали диетолог Нуриддин Отабоев таклиф этилган. Ушбу семинарда республикамизда фаолият олиб бораётган барча футбол академияларининг диетологлари иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!