Футзал: АГМК – Ўзбекистон чемпиони!

10-11 ноябрь кунлари футзал бўйича Суперлигада 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳали чемпионат тугашига яна бир тур бўлса-да, 21-турданоқ чемпион, вице-чемпион ва 3-ўрин соҳиблари номи аниқ бўлди.

 

Охирги 3 мавсумдан буён чемпионат олтин медалларига эга бўлиб келаётган Олмалиқнинг АГМК жамоаси 21-турда «Локомотив»га қарши баҳс олиб борди ва иккала кунги ўйинларда ҳам ғалаба қозонди. Натижада олмалиқликлар очколари сони 111 тага етди ва 2-ўриндаги “Пахтакор” (102 очко) сўнгги турдаги иккала ўйинда 6 очко олса ҳам АГМКга ета олмаслиги ойдинлашди. Шу тариқа АГМК қаторасига 4-йил Ўзбекистон чемпиони унвонига эга чиқди. Кумуш медаллар “Пахтакор” футзалчиларига, бронза медаллари эса “Нефтчи” вакилларига насиб этиши ойдинлашди.

21-тур натижалари. 10 ноябрь

«Нефтчи» - «Қизилқум» 7:6

«Насаф» - «Бунёдкор» 5:3

«Пахтакор» - «Металлург» 3:2

АГМК - «Локомотив» 12:1

«Сўғдиёна» - «Бухоро» 7:2

«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 8:6


21-тур натижалари. 11 ноябрь

«Нефтчи» - «Қизилқум» 10:1

«Насаф» - «Бунёдкор» 2:10

«Пахтакор» - «Металлург» 3:3

АГМК - «Локомотив» 4:0

«Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:0

«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 6:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!