Футзалчиларимизнинг Тожикистон терма жамоасига қарши таркиби маълум бўлди
Ads

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 5–6 август кунлари Тожикистон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўртоқлик ўйинлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

ЎФА матбуот хизматининг хабар тарқатишича, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тожикистонга бўладиган ўйинлар учун қуйидаги футзалчиларга ишонч билдирган.

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов.

Ўйинчилар: Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Хамроев, Машраб Одилов, Тимур Садиров, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов, Алан Аминов, Ҳусниддин Нишонов, Ботир Ризаев.

Терма жамоамиз айни пайтда Тожикистонга йўл олган. Шунингдек, бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўташи таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.