Габриэл Жезус: Янги мавсумда “Манчестер Сити”ни фаворитлар қаторига қўшиш мумкин

“Манчестер Сити” форварди Габриэл Жезус 10 апрелда старт оладиган АПЛнинг янги мавсумидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Манчестер Сити”ни янги мавсумда АПЛ фаворитлари қаторига қўшиш мумкин, чунки биз амалдаги чемпионлармиз.

Биз янги мавсумга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Кўпчилик жамоалар ўз таркибларини кучайтиришди ва шу боис бу мавсумда ҳеч кимга осон бўлмайди”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Жезус яқиндагина “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!