Габриэл Жезус сафар ўйинларида ўзини кўрсатмоқда
"Манчестер Сити" клубининг бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Жезус кеча "Оксфорд"га (3:0) қарши бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни очишга эришди.
Эътиборлиси, 21 ёшли футболчи шу тариқа “шаҳарликлар” сафида кетма-кет сафардаги 3-ўйинда рақиб дарвозасин ишғол этишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Жезус жорий мавсум “Манчестер Сити”да жами 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар