Гаттузо: "Сампдория"га қарши мен 23та шерни кўришни истайман
"Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг 10-тури доирасида "Сампдория"га қарши учрашув олдидан жамоа кўрсатаётган натижалар ҳақида айтиб ўтди.
Аввалроқ, "Милан" Европа лигаси доирасида "Бетис"га ҳамда Италия чемпионатида "Интер"га имкониятни бой берганди.
- "Сампдория"нинг ҳимоя чизиғи жуда кучли ташкиллаштирилган. Ушбу давр мобайнида улар 4 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Шу сабабдан ҳам биз бор кучимизни ушбу ҳимоя чизиғини ёриб киришга беришимиз даркор. Рақибимизнинг бош мураббийи Марко Жампаоло ва унинг жамоаси ўз ишларининг устаси.
Тан олишим керак, бизнинг юзимизга иккита кучли тарсаки туширилди. Бироқ биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ, бу нарсани ҳамма тушиниб етиши даркор.
"Милан" уч ва тўрт ҳимоячи билан майдонда ҳаракат қилди, 4-3-3 ва 3-5-2 тизимида ўзимизнинг кучимизни синаб кўрдик.
Биласизми, хозирда биз футболдан лаззатланаётганимиз йўқ. Мақсадимиз эса майдонда ҳаракатланиб роҳатланайлик.
Эртага мен майдонда 23та шерни кўришни истайман. Мен футболчиларда шижоатни кўришим даркор, - деди Гаттузо.
Фикрлар