"Гейм, сет, матч" ёхуд Безерранинг Қатардаги дебюти омадсиз чиқди

"Пахтакор"даги ажойиб ўйинлари билан мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган бразилиялик футболчи "Ал-Хор" жамоаси сафига кўчиб ўтган эди.

Бугун эса Қатарда 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Айнан Безерра тўп тепадиган "Ал-Хор" сафарда "Ал-Садд" билан куч синашди. Голларга бой тарзда кечган беллашув мезбонларнинг 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Безерра эса барибир ўзининг дебют ўйинида гол киритишга муваффақ бўлди. Бразилиялик форвард 92-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни бироз бўлсада, қисқартиришга эришди.

Маълумот учун, "Ал-Хор" ортда қолган 16 турдан сўнг 9 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа келгуси тур ўз уйида "Қатар СК"ни қабул қилади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 16-тур

"Ал-Садд" - "Ал-Хор" 6:2

Голлар: Акроф Афиф (7, 10, 64), Ҳамид Исмоил (42), Жунг Ву Юн (55), Бағдод Буниджа (57) - Вагнер (15), Тиаго Безерра (90+2 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!