Головиннинг "Монако"даги либослари яхши сотилмоқда

"Монако" клуби вице-президенти Вадим Васильев жамоанинг янги аъзоси Александр Головиннинг исми туширилган либослар сотуви яхши кетаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Футболкалар сотуви яхши кетмоқда, буни тасдиқлашим мумкин. Рақамларни эса текширмадим, лекин бу ҳақда жамоанинг спорт директори хабар беради”, - дейди Васильев.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” 22 ёшли россиялик футболчини жорий ёз ЦСКАдан 30 миллион еврога харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!