Гвардиола: "Ливерпуль" олдида шляпамни ечаман

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсум АПЛда пешқадамлик қилаётган "Ливерпуль" ҳақида гапириб ўтди.

“Мен жорий мавсум кўрсатаётган футболи учун мерсисайдликлар олдида шляпамни ечаман. Бу жамоамиз учун ҳақиқий чақириқ бўлди. Ҳозир биз рақиб босимни ҳис қилиши учун орадаги фарқни йўққа чиқаришимиз керак”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” премьер-лиганинг ўтган 22та тур якунларига кўра пешқадам “Ливерпул”дан 4 очкога ортда қолишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!