Гвардиола: Махрезнинг пенальти тепишини мен хоҳладим
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола кеча "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтган баҳсда пенальтини ким тепишини ўзи ҳал қилганини айтди.
“Мен машғулотларда Махрезнинг пенальтини қандай ажойиб тепишини кўрдим ва бу менга янада ишонч бағишлади. Бу Риёд учун катта маҳорат бўлди. Пенальтини Жезус тепишни хоҳлаганди ва бунинг учун ундан узр сўрайман. Бу менинг қарорим эди”, - дейди Гвардиола.
Фикрлар