Ҳасан Рўзиев пенальти белгиламагани учун Суперлигадан вақтинча четлатилди

PEPSI Суперлига 21-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Металлург" – "Қизилқум" ўйини 2:1 ҳисобида якунланганидан хабарингиз бор.

Мазкур учрашувни бошқариб борган ҳакам – Ҳасан Рўзиев ўйин давомида бир қатор қўпол хатоларга йўл қўйгани маълум бўлди. ЎФА ҳакамлар қўмитаси ҳамда экспертлар гуруҳининг тасдиқлашига кўра, мазкур учрашувнинг 35-дақиқасида бош ҳакам “Металлург” жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланиши лозим бўлган вазиятда 11 метрли жарима зарбаси белгиламади. Бу эса якунда натижага ўз таъсирини ўтказди.

Шу сабабдан Ҳасан Рўзиев октябр ойига қадар PEPSI Суперлига учрашувларида фаолият олиб боришдан четлатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!