
Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси кетма-кет 3-ғалабани қўлга киритди
Кеча Сербия Супер лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурадиган "Младость" клуби сафарда "Борац" меҳмони бўлди.
Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бу уларнинг сўнгги 3 ўйинда қўлга киритган учинчи голи бўлди.
Ҳамюртимиз ушбу ўйиннинг қайдномасига ҳам киритилмади. Младостликлар ушбу ғалабадан сўнг очколари сони 30 тага етди ва 9-ўринга кўтарилиб олдилар.
Сербия Супер Лигаси. 22-тур
"Борац" - "Младость" 1:2.
Фикрлар