Тезкор: Роналду фаолиятини қаерда давом эттиришини эълон қилди

Португалия терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан Криштиану Роналду клублар миқёсидаги фаолиятига ҳам ойдинлик киритди.

40 ёшли тўпурар Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасида қолишини эълон қилди.

- Келажагим қандай бўлади? Амалда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. “Ан-Наср”да қоламанми? Ҳа, қоламан, - деди Криштиану Роналду.

Португалиялик юлдузнинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугаши белгиланган. Роналдуни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашадиган клублардан бир нечтаси ўз сафига чорлади.

“Ан-Наср” спорт директори Фернандо Йерро машҳур тўпурарни жамоада қолишга кўндирди ва Роналду риёдликлар билан янги битим тузади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!