Иброҳимжон Ўринов ва Олеся Ким халқаро турнир ғолиби

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган нуфузли турнир якунланди.

Турнирининг финал учрашувида Иброҳимжон Ўринов ва Олимжон Набиев ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Иброҳимжон 6:3 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларнинг сўнгги учрашуви Милана Масленкова ҳамда Олеся Ким ўртасида ўтди. Унда Милана биринчи сетда ҳисоб 4:1 бўлиб турган бир вазиятда ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!