“Ифтихор”га техник мағлубият ёзилди
Про-Лига “B” гуруҳида иштирок этувчи Олтиариқнинг “Ифтиҳор” футбол клуби бугунги 36-тур доирасидаги учрашувда ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига қарши майдонга тушиши керак эди.
Аммо, мезбон жамоанинг учрашувга келмагани, регламент асосида учрашув расмийларини кутиб олмагани, шунингдек, Тартиб-интизом кодекси 5-боб, 5.3 ҳамда 5.8 моддалари асосида “Ифтиҳор” футбол клубига ушбу учрашувда техник мағлубият ёзилди.
Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига 36-турда техник ғалаба ёзилди.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Про-Лигада иштирок этувчи “Ифтиҳор” футбол клубини стадион инфратузилмаси, шунингдек, клубдаги камчиликлар учун огоҳлантирган эди. Аммо, клуб мутасаддилари ушбу огоҳлантиришлардан хулоса қилмай, 36-турда меҳмон жамоага хурматсизлик кўрсатди ва учрашувга ташриф буюрмади. Шунингдек, регламент асосида учрашувга 90 дақиқа қолганида маҳаллий ИИБ ҳамда Тез ёрдам ходимлари келмаганини, учрашув акти қилинмаганини таъкидлаш лозим. Айнан мана шу ҳолатлар инобатга олиниб, “Ифтиҳор” ФКга учрашувда техник мағлубият ёзилди.
Фикрлар