Игуаин "Челси"га, Мората эса...

Мавсумни “Милан” сафида ижара асосида ўтказаётган “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин “Челси”га кўчиб ўтишга яқин турибди.

Sky in Italy нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 31 ёшли аргентиналик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олиш бўйича “кекса синьора” билан келишувга эришишган. Келишув шартларига кўра “Челси” Игуаиннинг ижарасини яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.

Қайд этиш лозимки, Иуаин Лондонда ўзининг “Наполи”даги собиқ устози Маурицио Сарри қўл остида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Игуаиннинг “Челси”га келиши Альваро Моратанинг “Атлетико”га ўтишини тезлаштиради.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум А Серияда жами 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!