"Instagram"да энг кўп кузатувчиси бор спортчимиз ким?

Ҳаётимизнинг айни лаҳзаларини ижтимоий тармоқсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кундалик ҳаётимизда биз кўп фойдаланадиган тармоқларимиздан бири "Instagram"нинг ҳам ўз ўрни бор. 

Спортчилар ўз мухлисларига нималар билан машғул бўлаётганлари, ҳаётида қандай ўзгаришлар кетаётгани ҳақида мухлисларига маълумот бериб туриш учун "Instagram" ижтимоий тармоғи, айниқса, оммалашган. Сизларнинг эътиборингизга ушбу ижтимоий тармоқда энг кўп кузатувчига эга бўлган машҳур спортчиларимизнинг кучли бешлигини маълум қиламиз. Унга кўра, бу бешликдан 4 нафар боксчи ва 1 футбочлимиз ўрин олган. Унга кўра, таниқли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов "Instagram" ижтимоий тармоғида энг кўп кузатувчига эга спортчимиз экан. Батафсил: 

  1. Шаҳрам ҒИЁСОВ (Бокс) – 375k 
  2. Ҳасанбой ДЎСМАТОВ (Бокс) – 329k
  3. Фазлиддин ҒОИБНАЗАРОВ (Бокс) – 306k 
  4. Шоҳжаҳон ЭРГАШЕВ (Бокс) – 293k 
  5. Сервер ЖЕПАРОВ (Футбол) – 228k

    Маълумот учун:  k – минглик сонининг қисқартмаси. Кўрсаткичлар айни бугун, 20 ноябрь ҳолатига кўра сараланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!