"Интер" ЖЧ-2018 финалчисини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Шиме Врсалько тез орада "Интер" сафига кўчиб ўтади.

Football Italia тарқатган хабарга қараганда жамоалар ушбу трансфер борасида ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “нерадзуррилар” 26 ёшли хорватиялик футболчини 8 млн евро эвазига 1 йилга ижарага олишади. Келишувга кўра “Интер” ижара муддати якунлангач ушбу футболчини 17 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Маълумот учун, Врсалькога Италия А Серияси бегона эмас. Боиси у фаолияти давомида "Женоа" ҳамда "Сассуоло" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!