“Интер” ўз сафини "Ювентус" футболчиси билан бойитмоқчи
Миланнинг “Интер” клуби “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалага қизиқиў билдирмоқда. Tuttosport нашрининг хабар беришича, миланликлар Дибалани Мауро Икардига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Икардининг “Интер” билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзигача мзлжалланган. Футболчи ва клуб янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олмаяпти.
Шу сабабли “Интер” Пауло Дибала номзодини кўриб чиқмоқда. Туринликлар аргентиналик ҳужумчиси учун 100 миллион евродан кам бўлмаган суммага сотмоқчи. Айни вақтда Дибала хизматларига ПСЖ, “Бавария” ва “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар