"Интер"нинг етакчи футболчиларидан бири машғулотларда жароҳат олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Бальде Кейта машғулотлар пайтида жароҳат олди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли сенегаллик футболчи сон мушакларидан жароҳатланган. Шифокорлар Кейтанинг тахминан 3 ҳафта майдонга тушмаслигини айтишган.

Маълумот учун, Кейта асли “Монако” футболчиси ҳисоболанади. У “Интер” сафида ижара асосида тўп сурмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!