Ироқ терма жамоасининг 18 ёшли футболчиси Европа грандлари қизиқишига сабаб бўлмоқда

Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Моҳанад Али фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 18 ёшли футболчига “Наполи”, “Боруссия” Дортмунд ва “Андерлехт” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Европалик скаутлар Алининг ҳаракатларини кузатиб боришган ва унинг трансфери борасида музокараларни бошламоқчи бўлишган. Бироқ, футболчининг агенти бу борадаги ишларни Осиё кубоги якунлангач кўриб чиқишларини билдирган.

“Ҳозир бирор бир қарор қабул қиладиган пайт эмас. Футболчи бор эътиборини чемпионатга қаратгани маъқул. Вақти келганда музокараларни бошлаймиз”, - дейди футболчининг агенти Кристиан Эмил

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!