Ислом бирдамлик ўйинлари: Достон Ёқубов медалларимиз сонини ўттизтага етказди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинларининг 3-кунги беллашувлари давом этмоқда.

Эътиборлиси, оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Достон Ёқубов икки машқ натижасига кўра, 314 килограмм тошни ўзига бўйсундирган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, ушбу вазнда олтин медални 323 килограммлик натижа натижа билан туркиялик Дониёр Исмоилов қўлга киритган бўлса, кумуш медаль 314 килограмм тошни ўзига бўйсундирган Эрон вакили Мажид Асқарига насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!