Испания - Россия. Жамоалар қандай рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор Россия терма жамоаси ўз майдонида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Испанияга қарши баҳс юритади.

Ушбу ўйинда номинал мезбон сифатида ҳаракат қиладиган испанияликлар асосий либоси ҳисобланган қизил рангли либосда ҳаракат қилишади. Айтиш лозимки, Россиянинг ҳам асосий либоси ранги қизил бўлгани учун улар шу куни оқ рангли либосларда майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, россияликлар турнир давомида оқ либосдан бир марта фойдаланишди. Бироқ, Уругвайга қарши ўткан ўша баҳс Черчесов шогирдларининг 3:0 ҳисобидаги мағлубияти билан якунданган эди.

Маълумот учун, Испания – Россия баҳси 1 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!