Испания кубоги финалига мезбонлик қилишга даъвогар стадионлар номи маълум бўлди

Хориж нашрлари жорий 2018/2019 йилги мавсумда Испания кубоги финалига мезбонлик қилишга даъвогар стадионлар рўйхатини аниқлашди.

Унга кўра ҳал қилувчи баҳсни ўтказишга "Бетис"нинг уй стадиони ҳисобланган "Бенито Вильямарин" ҳамда "Валенсия"нинг уй ўйингоҳи - "Месталья" даъвогарлик қилмоқда. Таъкидлаш керакки, бу борада "Бенито Вильямарин"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Маълумот учун “Бетис”нинг уй стадиони ўз бағрига 52 700 нафар томошабинни сиғдира олади. “Месталья”да эса ушбу кўрсатгич 55 000 нафарни ташкил этади.

Испания футбол федерацияси бу борадаги ўзининг якуний қарорини 25 январь куни эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!