Экспертлар рақибга имкон бермаган Ҳусановнинг ўйинини қандай баҳолади?

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” футболчилари Англия лигаси кубоги (Карабао кубоги) ярим финал биринчи ўйинида “Ньюкасл” меҳмони бўлиб, рақиб майдонидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Tecno

“Шаҳарликлар”нинг муваффақиятини Райан Шерки ва Антуан Семеньонинг биттадан голи таъминлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бу учрашувни тўлиқ ўтказиб, энг яхши ўйнаган футболчилардан бири бўлди.

Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.  

Жеймс Траффорд — 7,5

Турнирдаги энг чиройли сейвлардан бирини амалга ошириб, Виссанинг бош билан берган зарбасини тўсинга уриб қайтарди. Умуман олганда, унга кўп иш тушмади, аммо бу ўйин унга ишонч бағишлади.

Матеус Нуньес — 5

Танаффус олдидан Гордонга қарши қўпол ҳаракати учун сариқ карточка олди. Биринчи бўлимда ишончсиз кўринди, мавсумдаги яхши ўйинларини ҳисобга олганда, бу ачинарли.

Абдулодир Ҳусанов — 7,5

Баъзи пайтларда тўп билан эҳтиётсиз кўринди, аммо ҳимояда жуда ишончли ҳаракат қилди. Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолнинг йўқлиги қаттиқ сезилаётган бир пайтда, ўзбекистонлик ҳимоячи жамоа мудофаасига катта ҳисса қўшди.

Макс Аллейн — 7,5

20 ёшига қарамасдан, асосий таркибда ўзига ишонч билан ўйнамоқда. Гвардиоланинг уни жамоада сақлаб қолиш истаги бежиз эмас.

Натан Аке — 6,5

Чап қанот ҳимоячиси сифатида яна яхши ўйнади. Доимий сергаклик намоён этди, унинг узатмаси Гордонни қийин аҳволга солиб қўйди ва деярли автоголга сабаб бўлаёзди.

Нико О’Райли — 6

Жоэлинтонни тўпдан узоқлаштиришда кераксиз сариқ карточка олди. Шунга қарамай, марказда яхши ўйнади ва ўз универсаллигини кўрсатди.

Бернардо Силва — 7,5

Кўп фол ишлади, бироқ ўзи ҳам айрим хатолар қилди. Барибир, ақлли ва фойдали ўйин кўрсатиб, голли пас берди.

Фил Фоден — 6

Ҳимояга ёрдам берди, аммо ҳужумда унчалик самарали бўлмади. Уни алмаштириш тўғри қарор бўлди.

Антуан Семеньо — 8 (ўйиннинг энг яхши футболчиси)

Жисмоний тайёргарлиги юқори экани билан ажралиб турди. Ҳушёрлиги сабаб яна бир гол урди. Иккинчи голи ҳам ҳисобга олиниши керак эди, деб баҳолаш мумкин.

Жереми Доку — 7

77-дақиқагача “Ньюкасл”га кўп муаммо туғдирди. Чап қанотда жуда фаол бўлиб, биринчи голга асос солди.

Эрлинг Холанд — 5,5

Аниқ имкониятлар бўлмади. Унинг жисмоний кучи стандарт вазиятларда фойдали, аммо ҳозирча голлар жиҳатидан унча самара бермаяпти.

Райан Айт-Нури — 7

Ўйин охирида рақиб босимига қарши яхши ҳаракат қилди, жамоага хотиржамлик олиб кирди ва ҳал қилувчи голга ассист берди.

Райан Шерки — 7,5

Захирадан тушиб, жуда фаол ўйнади. Қарши ҳужумларда қатнашиб, охирги дақиқада ҳал қилувчи голни урди.

Рико Льюис — 6

Ўнг қанотда Нуньесга нисбатан яхшироқ вариант эканини кўрсатди. 30 дақиқа давомида ишончли ҳаракат қилди.

Родри — 6,5

Унинг майдонга тушиши “Сити”га жуда керак эди. Марказда назорат ва хотиржамликни таъминлади.

Тижани Рейндерс — 6

Фоден ўрнига яхши тушди, фаол ҳаракатлари билан Гвардиолага таркиб танлашда бош оғриқ қўшди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!