Исроил Мадримов 24 ноябр куни профессионал боксда дебют қилади
Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Боксчимиз Россиянинг “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан келишувга эришган.
– Қадрли дўстлар, мен профессионал боксга ўтиб, муҳим қадам ташлаганимни маълум қилишдан хурсандман. Менга жуда кўплаб таклифлар келиб тушди, аммо мен профессионал боксда “Мир Бокса” компанияси билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдим. Бундай имкониятдан жуда миннатдор ва хурсандман, – дейди Мадримов.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов Индонезияда бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ва мусобақа ғолиби бўлган эди.
Мадримов профессионал боксдаги дебют жангини 24 ноябр куни Атлантик-Ситида ўтказади. Унинг илк рақиби Виктор Эрнандес бўлади. Бу боксчи профессионал рингда 12 жанг ўтказиб, 10 ғалаба (6 нокаут) ва 2 мағлубият қайд этган.
Фикрлар