Исроил Мадримов: Осиё ўйинларида ғолиб чиқмоқчиман

Тадбирда Азиз Абдуҳакимов делегациямиз байроқдори Исроил Мадримовга тантанали равишда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини топширди.

“Ушбу катта ва масъулиятли вазифа менга топширилганидан бениҳоя хурсандман. Шарафли вазифани қўлдан келганича олтин медаль билан оқлашга ҳаракат қиламан. Менда олтин медални қўлга киритишим учун етарлича мотивация бор. Чунки, олдинги Осиё ўйинларида финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритгандим. Энди уни олтинга айлантираман. Индонезиядаги мусобақада барча спортчиларимизга омад тилайман”, – деди Исроил Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни бошланадиган Осиё ўйинларида юртимиз шарафини 232 нафар спортчи 30та спорт турида ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!