Жаҳон ва Европа чемпиони фаолиятини тугатмоқда

CHERY AUTO

 

Испания терма жамоаси сафида 2010 йили жаҳон чемпиони ва икки маротаба Европа бўлган истеъдодли футболчи Хаби Алонсо жорий мавсум якунланиши билан профессионал фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“Бавария” таркибида тўп сураётган 35 ёшли футболчи Мюнхен клубига келгунга қадар “Реал Сосьедад”, “Ливерпуль” ва “Реал” каби жамоаларда муваффақиятли тўп сурган.

- Мен футбол билан яшадим, - деди Хаби Алонсо. – Энди бу мафтункор ўйин билан хайрлашаман.

Хаби Алонсо футболчи сифатида Испания чемпионати, Европа чемпионлар лигаси ва икки маротаба Бундеслига ғолиби бўлган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!