Жалолиддин Машарипов: Мусобақанинг илк ўйинида ҳар қандай терма жамоада ҳам ҳаяжон бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
- Уммонга қарши ўйинда ғалаба қозорниш ниҳоятда муҳим эди. Мусобақанинг илк ўйинида ҳар қандай терма жамоада ҳаяжон бўлади. Уч очкони қўлга кирита олганимиздан хурсандман. Энди кейинги ўйинни қўшниларимизга қарши ўтказамиз. Туркманистон терма жамоасини яхши биласиз.

Бу жамоа таркибидаги баъзи футболчилар миллий чемпионатимизда тўп суришади. Умид қиламанки, иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўламиз. 

Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ғалаба қозониш учун ғолиблик руҳига эга бўлиш керак, - деди Жалолиддин Машарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!