Жамила Раҳматова шогирдлари Қозоғистонда ғолиб бўлди
Қозоғистонда бадиий гимнастика бўйича болалар ўртасида "KERBEZ CUP - 2018" халқаро турнири ўтказилди.
Мазкур мусобақада кўплаб нуфузли турнирлар ғолибаси Жамила Раҳматова мактабининг тарбияланувчилари 5 олтин ва 2 кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг 2012 йилларда туғилган қизлар ўртасидаги баҳсларда Арина Петрова ҳамда Сора Нурматова ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллади.
Етти ёшгача бўлганлар ўртасида Жамила Жалилова олтин, Лиза Конева ҳамда Одина Зоҳидова кумуш медалга сазовор бўлди. Саккиз ёшли қизлар баҳсида Зебо Ёқубова Самира Боқиева шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди.
"Халқаро турнирда шогирдларим муносиб иштирок этди. Умид қиламанки, улар ҳали кўплаб мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади. Мусобақада иштирок этган барча шогирдларимдан кўнглим тўлди", - дейди Жамила Раҳматова.
Фикрлар