Жардим яна Францияга қайтиши мумкин

"Монако" клуби собиқ бош мураббийи Леонарду Жардим яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

L'Equipe тарқатган хабарга қараганда португалиялик мутахассисга "Лион" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Айни дамда жамоа раҳбарияти бош мураббийи Брюно Женезионинг ишидан қониқиш хосил қилмаяпти.

Маълумот учун, “Лион” айни дамда ортда қолган 21та тур якунларига кўра 37 очко билан мусобақада жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жардимга Англиянинг “Лестер” клубидан ҳам қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!