Жастин Гэтлин: Усейн Болт мени табриклади

Америкалик спринтер Жастин Гэтлин Лондонда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 100 метрга югуриш баҳсларида Усейн Болт учтидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Гап оммада эмас, мен ҳар бир югуришдан роҳатланаман. Ўз ишимдан чалғимайман.  Одамлар мени яхши кўришади ва қўллаб қувватлашади. Менинг ҳамюртларим менга мухлислик қилишади, мен асосий эътиборни айнан шунга қаратдим. Бу қандайдир ажабтовур лаҳзалар. Худди, 2004 йилги олимпия ўйинларидаги ғалабамга ўхшаб кетади.

Бу ажойиб кеча, Усейн Болтнинг сўнгги кечаси. Менда жуда кўп ғалаба ва мағлубиятлар бўлди, биз у билан жуда кўп баҳслашдик ва бу жуда ажойиб.

Биз фақат югуриш йўлакчасидагина рақибмиз, бизнинг рақобатимиз фақатгина ўша ерда қолади. Унинг менга биринчи айтган гапи эса шундай бўлди: “ Табриклайман, сен бунинг учун қаттиқ меҳнат қилдинг. Бу ҳуштакбозликлар сен учун муносиб эмасди”, – дейди Гэтлин ОАВга берган ўз интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!