Жасур Аҳмаджонов олтинчи жангида дуранг қайд этди

Филиппинда профессионал боксчилар ўртасида бокс кечаси ўтказилди. Унда мамлакатимиз шарафини Жасур Аҳмаджонов (5-0-0) ҳимоя қилди.

Мазкур мусобақада Жасур Аҳмаджонов филиппинлик Родел Венчеслао (12-16-1) билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган жангда ҳакамлар ҳар иккала боксчини имкониятларини тенг баҳолади ва беллашувда дурангни эълон қилди.

Шу тариқа Жасур ўзининг олтинчи жангини дуранг билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!