Жавоҳир Сидиқов: Футболчиларнинг ишончи юқори

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Жавоҳир Сидиқов қатнашди.

"Таркибдаги барча футболчиларнинг ўзига бўлган, жамоага бўлган ишончи юқори. Биз яхши кайфиятдамиз. Мен ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида Японияга қарши майдонга тушганман. Ўша ўйинларнинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамаганмиз. Шундай экан, эртанги учрашувда ҳам миллий терма жамоа таркибида ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Сидиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!