"Женоа" Пентек ўрнига Испаниядан ҳужумчи олиб келади

  • 24 январь, 2019, 13:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор "Женоа" кеча ўзининг асосий ҳужумчиси Кшиштоф Пентекни "Милан"га сотиб юборди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда генуяликлар ушбу ўринга "Бетис" форварди Антонио Санабрияни олиб келишни кўзлашмоқда. “Женоа” раҳбарияти аллақачон ушбу трансфер борасида севильяликлар билан алоқага чиқишган. Унга кўра А Серия клуби 22 ёшли парагвайлик футболчини кейинчалик 20 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 1,5 йилга ижарага олишмоқчи. Санабриянинг “Женоа”га ўтгани эртага расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Санабрия асли "Барселона" ҳужумчиси ҳисобланади. Унинг учун Италия чемпионати бегона эмас. Боиси, у бундан аввал "Рома" ва "Сассуоло" каби клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!