Расман!
Ads

"Милан" клуби "Женоа" ҳужумчиси Кшиштоф Пентекни сотиб олганини расман эълон қилди.

Унга кўра 23 ёшли польшалик футболчи “россонерилар” билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса 45 млн еврога тушган. Пентекнинг “Милан”даги маоши ҳафтасига 35 минг еврони ташкил этади.

Пентекнинг расмий таништирув маросими бугун ўтказилади. Матбуот анжуманидан сўнг у “Милан”даги илк машғулотини ўтказади.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум А Серияида 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришди.