Жеймс Милнер рейтингда Дэвид Бекхэмдан ўзиб кетди

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 25-турида “Вест Хэм” меҳмони бўлган “Ливерпул” 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Мерсисайдликларнинг ягона голига эса Жеймс Милнер ассистентлик қилди.  Бу 33 футболчи учун премьер-лигадаги 81-голли узатма бўлди.

Эътиборлиси, Милнер шу тариқа АПЛнинг энг яхши ассистентлари қаторида 7-ўринга кўтарилиб олди ва бу борада афсонавий Дэвид Бекхэмни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Милнер жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!