Жиззах вилоятидаги футбол мураббийларининг билимлари қайтадан синовдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳар бир вилоятдаги футбол мураббийларининг касбий маҳорати синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Жами 1500 нафардан ортиқ мураббийлардан имтиҳонлар олинган бўлса, шулардан 400га яқин мураббийларга икки ой синов муддати берилганди. Белгиланган режа асосида, икки ойлик муддатдан сўнг улардан қайтадан имтиҳон олиш жараёни бошланди.
 
Жумладан, Қарши шаҳрида футбол мураббийлар билимлари қайтадан синовдан ўтказилаётгани маълум қилинганди. Ана шундай имтиҳонлар Жиззах вилоятидаги футбол мураббийлари ўртасида ҳам ўтказилмоқда. 
 
Имтиҳон давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, конспект ёзиш, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини аниқлаш, кўрсатиб бориш ва ўша хатоларни тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари текширилди. Шунингдек, мураббийларнинг машғулот пайтида болаларни назорат қилиб бориш учун позиция танлашдаги билим ва кўникмалари ҳамда машғулот давомидаги фаоллиги кўздан кечирилади.
 
Имтиҳондан ўта олмаган мураббийлар лицензиядан маҳрум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!