Жон Иснер Оклендни ташлаб кетишига тўғри келади

BEPUL PROPAN

Америкалик Жон Иснер ва Тэйлор Фритц "ASB Classic" турнирининг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди. Улар ўртасидаги учрашувда Тэйлор ҳар иккала сетда тай брекда ғалаба қозонди.

Шунингдек, ушбу босқичда британиялик Кэмерон Норри португалиялик Жоао Соусни 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Окленд шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг чорак финалида Фритц ва Норри навбатдаги босқичга чиқиш учун ўзаро рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!