Жошуа: Поветкин жангдан сўнг ўзини 69 ёш деб ҳис қилади
Британиялик боксчи Энтони Жошуа россиялик Александр Поветкин билан бўладиган жангда ғалаба қозонишига ортиқ шубҳа қилмаётир.
– Мен рақибни раундма-раунд таъқиб қилиб урмоқчиман. Жангдан сўнг у ўзини 39 ёш эмас, 69 ёш деб ҳис қилади. Ўйлайманки, мен тўқнашувни 6-8 раундда якунлайман, – дейди Жошуа.
Икки оғир вазнли боксчи иштирокидаги жанг 22 сентябрь куни Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида ўтказилади. Унда боксчилар WBA Super, WBO ва IBF чемпионлик камарлари учун жанг қилади.
Фикрлар