Кальдара Миланга етиб келди, энди Бонуччини Туринда кутамиз (ФОТО)
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Маттиа Кальдара “Милан”да тиббий кўрикдан ўтиш учун Милан шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда “россонерилар” расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра Кальдара муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтган янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши эса йилига 2 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи эвазига “Милан” Леонардо Бонуччини “Ювентус”га юбориши келишилган.
Фикрлар