Каролин Возняцки учинчи даврада Мария Шарапова билан ўйнаши мумкин
Дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси даниялик Каролин Возняцки Австралия очиқ чемпионатининг учинчи даврасига йўл олди.
Каролин Мельбурн шаҳрида жойлашган кортларнинг бирида швециялик Йоханна Ларссонни 6:1, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Энди "Australian Open" турнирининг навбатдаги босқичида Возняцки россиялик Мария Шарапова ёки швециялик Ребекка Петерсонга қарши кортга чиқади.
Фикрлар