Каролина Плишкова ажойиб ғалабага эришди
Чехиялик теннисчи Каролина Плишкова "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" мусобақасининг учинчи даврасига йўл олди.
Мельбурн шаҳрида ўтаётган ушбу турнирнинг иккинчи даврасида Каролина америкалик Мэдисон Бренглни 4:6, 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди,
Энди Австралия очиқ чемпионатининг учинчи босқичида Плишкова италиялик Камила Жоржига қарши кортга чиқади.
Фикрлар