Касильяс Испания термасига қайтишни истамоқда
“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс Испания терма жамоасига қайтишни истамоқда. AS нашри тарқатган хабарга кўра, 37 ёшли посбон бош мураббий Луис Энрике билан терма жамоага қайтиш тўғрисида алоқага чиққан.
Манбада ёзилишча, Касильяс агар Давид де Хеа асосий дарвозабон бўлиб қоладиган бўлса, захирада қолишга ҳам рози.
Энрике эса Касильяснинг “Порту”даги ўйинини кузатиб, бошқа дарвозабонлар билан имкониятларини солиштириб кўришини айтган. Эслатиб ўтамиз, Касильяс Испания термасида 167 ўйин ўтказган, аммо уни Евро-2016 турнирига чақиришмаган.
Фикрлар