Касильяс дунёнинг энг зўр 2та дарвозабонини айтди

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс сайёрамизнинг айни дамдаги энг кучли 2та дарвозабони кимлигини айтди.

“Облак ёки тер Штеген? Очиғи, уларнинг ҳар иккаласи ҳам айни дамда дунёнинг энг кучли дарвозабонлари ҳисобланишади. Ҳозир улар ўзларининг энг юқори даражадаги ўйинларини намойиш этишмоқда”, - дейди 37 ёшли испаниялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Ян Облак айни дамда "Атлетико" шарафини ҳимоя қилмоқда, тер Штеген эса "Барселона" аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!