Касильяс яна "Реал"га қайтиши мумкин

"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс яна "Реал"га қайтиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

“Албатта, агар мени чақиришса “Реал”га қайтган бўлардим. Мен ушбу жамоада улғайдим ва менинг юрагим ўша ерда қолган.

Кетганимдан афсусдаманми? Йўқ, бу ўша пайтдаги энг тўғри қарор эди. Чунки, агар ўшанда ҳам клубда қолганимда ҳаммаси янада ёмонроқ тугаши мумкин эди”, - дейди 37 ёшли посбон.

Маълумот учун, Касильяс асли “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “қироллик клуби” сафида 1999-2015 йилларда тўп сурди ва жами 18та соврин қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!